Баданида оs тушган одам имом бўлиши

Ассалому алайкум! Мен 18 ёшга тўлганимда азои баданимга оқ доғлар(песга ўхшаш касалик) пайдо бўлди. Мен жамоат бўлиб намоз ўқиганимизда имом бўлиб ўтиб беришим мумкинми? Қайсидир бир китобда пес одам имом ўтиши мумкин эмас деган жойини ўқиб қолгандим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ундай касал одам ҳам тажвиди яхши бўлса имом бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 14:26 | Савол-жавоблар | 163 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar