Оғриқ билан намоз

Ассалому алайкум! Мени ёшим 32да, оилалиман, умуртқам жуда кучли оғриб туради. Карантин сабабли малакали шифокорлар тополмаганим сабаб оғриқда юрибман. Намозни бирор жой кучли оғриб турганда ўқиш мумкинми? Тахоратда хам қийналяпман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Намозларни вақтида ўқишингиз керак, намозга узр йўқ. Туриб ўқишга қодир бўлмасангиз тик туриб бошлайсизда қолганини ўтириб ўқисангиз ҳам бўлади. Яхши бўлиб олгунингизча суннатларини ўтириб ўқишингиз ҳам мумкин. Туришга ҳам ўтиришга ҳам қодир бўлмасангиз ётиб бўлса ҳам намозларни ўз вақтида ўқинг. Таҳоратга ярамасангиз таяммум қилиб ўқинг. Ўқимай қолдирган намозлар қазосини ўқинг. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 15:32 | Савол-жавоблар | 149 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar