Яхудийдан қарзга нарса олганларми

Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз с.а.в. вафот этганларида отларининг эгарлари бир яҳудий савдогарида қолган экан. Пайғамбаримиз с.ав. яҳудий савдогардан таом олиб, ўрнига шуни берган эканлар. Шу маълумот саҳиҳми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  اشْتَرَى طَعَامًا مِنْ يَهُودِيٍّ إِلَى أَجَلٍ، وَرَهَنَهُ دِرْعًا مِنْ حَدِيدٍ  Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам темир совутларини гаровга қўйиб, бир яҳудийдан маълум муддатга егулик сотиб олдилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).  Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 16:16 | Савол-жавоблар | 157 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar