Қизларга Амани исм қўйиш

Ассалому алайкум! Қиз болага Амани исм қўйилябканини кўп кузатдим, Амани сўзи Бақара сурасида келган экан. Уни қўйиш мумкинми ва маъноси нима?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Амани сўзи луғатда “орзулар” деган маънони англатади. Қуръони каримда икки ерда зикр қилинган бўлиб, “ёлғонлар” ва “хомхаёл” маъносида келган. Луғавий маъносида қўйса бўлади, лекин Қуръонда келган маъноси мақталадиган эмас. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 16:38 | Савол-жавоблар | 205 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar