Эхсон ёки моддий ёрдам

Ассалому алайкум! Бир ёрдамга муҳтож оила бўлса ,уларга неча бор моддий ёрдам ё эхсон қилиш керак? Бир танишим бир маротаба етади, эхсон фақат бир оила ё бир инсонга қилинмайди дедила.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Оиласи оёққа тургунича ёрдам қилинаверади. Сиз уларга сутни пулини бермасдан иложи бўлса уйига сигир олиб беришни ҳаракатини қилинг. Ўзлари соғиб ичадиган бўлишсин. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 17:55 | Савол-жавоблар | 157 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar