Алкогол дўконлардан савдо қилса бўладими?

Ассалому алайкум! Биз савдогармиз. Яъни дўконларга озиқ-овқат ва биохимик маҳсулотлари тарқатамиз. Саволим: Алкогол маҳсулотлари сотиладиган дўконларга савдо қилсак бўладими? Баъзан чекка туманларда алкогол маҳсулотлари сотиладиган ошхоналарга ҳам дуч келамиз. Шунақа ерларда таомлансак ҳам гуноҳкор бўламизми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу ерда нисбат эътибор. Уларнинг топишининг кўпи ҳаромдан бўлса жоиз эмас. Агар кўпи ҳалолдан бўлса зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 19:11 | Савол-жавоблар | 149 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar