Таркибида кийик гўшти бор дори

Ассалому алайкум! Мен ичмоқчи бўлган дорини таркибида жуда оз миқдорда кийик гўшти бор экан. Тахминан 0,5 грамм. Ушбу дорини ичсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аслида кийикни Бисмиллааҳи Аллоҳу акбар деб сўйилса гўшти ҳалол бўлади. Чунки у шариатда гўшти ҳалол ҳайвон ҳисобланади. Дорига қандай гўшт қўшилган билмаймиз, ношаръий ҳолатда сўйилган бўлса ҳаром бўлиши аниқ. Валлоҳу аълам! Ҳаром билан даволаниш ҳақида қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг. [b][/b]https://islom.uz/maqola/1320

7 Май 2022, 19:22 | Савол-жавоблар | 181 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar