Харомдан иш бошлаш

Ассалому алайкум Мен ёшман ва тижоратга қизиқаман. Тижоратимда харом аралашишини хохламайман. Аммо менда шундай вазият. Мен ФОРЕКС ва шунга ўхшаган дуруст бўлмаган пул топишни биламан. Тижоратимни халол йўл билан олиб бормоқчиман. Мен хозир ўша ФОРЕКС ва бошқа йўллар билан пул тўплаб тижоратни бошлаб, уни юритиб фойда олишни бошлашим билан емай-ичмай, бошида харом йўл билан топиб тиккан пулимни борича керак бўлса ортиғи билан жуда хам ночор оилага берсам ташвишдан қутиламанми? Тижоратим хохлаганимдек халол бўладими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қутилмайсиз. Ҳалол бўлмайди. Олдин ундан қутулинг ва бошқа маблағ билан иш бошланг. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 02:49 | Савол-жавоблар | 165 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar