Ҳайздан покланиш ҳақида ҳадис
Ассалому алайкум! Мен бир ҳадисни қайсидир китобда аниқ ўқиганман, аммо ҳозир китобларимни қидириб ўша ҳадисни тополмаябман.. Илтимос менга шу ҳадисни бутун ҳажмини, топиб беринглар.. Ойша розияллоҳу анҳу томонидан ривоят қилинади аммо кимнинг ҳадиси эканлиги ва аниқ ҳолини билмайман. Ҳадис айнан шундай:Расулуллоҳ с.а.в. ва Ойша р.а. ўз ҳужраларида ўтирган эдилар ва бир аёл пайғамбаримиз с.а.в. ни олдига савол бериш учун келди. Аёл айтдики: Ҳайз ҳолатидан чиққанимдан сўнг қандай қилиб намоз ўқишни бошлай дейди. Набий с.а.в. айтадиларки ғусл қиласан ва мушкни жун - мўйна матога суриб ўша билан артасан дейди. Аёл тушунмайди ва қаеримни артаман бутун баданимними дейди. Расулуллоҳ с.а.в. ҳаё дан қизариб кетади ва "Сенга вой бўлсин. Шумдай артасан тамом" дейди ва ундан юзини олади бошқа ёққа. Ойша р.а. онамиз шунда у содда аёлни бир чеккага чақириб андомини ўша мушк ҳидли мўйна билан артиши кераклигини тушунтиради. У аёл кетади. Ҳадис тугади. Менга шу ҳадисни мукаммал қилиб ёзилганини, кимни ҳадиси эканини тўлиқ қилиб топиб беринглар илтимос.. "Аллоҳ ҳақдан ҳаё қилмас."
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Олтин силсила китобининг "Саҳиҳул Бухорий" китобида келади: 13-БОБ.
АЁЛ КИШИНИНГ ҲАЙЗДАН ПОКЛАНГАНДА АРТИНИШИ,
ҚАНДАЙ ҒУСЛ ҚИЛИШИ, МУШКЛАНГАН ПАХТА ОЛИБ,
ҚОНДАН КЕЙИН ҚЎЙИБ ОЛИШИ ҲАҚИДАحَدَّثَنَا يَحْيَى قَالَ: حَدَّثَنَا ابْنُ عُيَيْنَةَ، عَنْ مَنْصُورِ ابْنِ صَفِيَّةَ، عَنْ أُمِّهِ، عَنْ عَائِشَةَ: أَنَّ امْرَأَةً سَأَلَتِ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ غُسْلِهَا مِنَ الْمَحِيضِ، فَأَمَرَهَا كَيْفَ تَغْتَسِلُ قَالَ: «خُذِي فِرْصَةً مِنْ مِسْكٍ فَتَطَهَّرِي بِهَا». قَالَتْ: كَيْفَ أَتَطَهَّرُ؟ قَالَ: «تَطَهَّرِي بِهَا». قَالَتْ: كَيْفَ؟ قَالَ: «سُبْحَانَ اللهِ، تَطَهَّرِي». فَاجْتَبَذْتُهَا إِلَيَّ فَقُلْتُ: تَتَبَّعِي بِهَا أَثَرَ الدَّمِ Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳайздан (сўнг) ғусл қилиш ҳақида сўради. У зот унга қандай ғусл қилишни буюра туриб: «Мушкланган пахта олгин-да, у билан поклан», дедилар. «Қандай покланаман?» деди. «У билан поклан», дедилар. «Қандай қилиб?» деди. У зот: «Субҳаналлоҳ! Поклан», дедилар. Уни ўзимга тортиб: «Уни қондан кейин қўйиб ол», дедим». 14- بَابُ غُسْلِ الْمَحِيضِ 14-БОБ.
ҲАЙЗДАН (СЎНГ) ҒУСЛ ҚИЛИШ ҲАҚИДАحَدَّثَنَا مُسْلِمٌ قَالَ: حَدَّثَنَا وُهَيْبٌ، حَدَّثَنَا مَنْصُورٌ، عَنْ أُمِّهِ، عَنْ عَائِشَةَ: أَنَّ امْرَأَةً مِنَ الْأَنْصَارِ قَالَتْ لِلنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: كَيْفَ أَغْتَسِلُ مِنَ الْمَحِيضِ؟ قَالَ: «خُذِي فِرْصَةً مُمَسَّكَةً، فَتَوَضَّئِي ثَلَاثًا». ثُمَّ إِنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ اسْتَحْيَا فَأَعْرَضَ بِوَجْهِهِ أَوْ قَالَ: «تَوَضَّئِي بِهَا». فَأَخَذْتُهَا فَجَذَبْتُهَا فَأَخْبَرْتُهَا بِمَا يُرِيدُ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Бир ансория аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Ҳайздан (сўнг) қандай ғусл қиламан?» деди. У зот: «Мушкланган пахта олгин-да, уч марта поклан», дедилар. Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уялиб, юзларини бурдилар [ёки «у билан поклангин», дедилар]. Уни ушлаб, ўзимга тортдим-да, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам назарда тутган нарсадан уни хабардор қилдим». Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 08:28 | Савол-жавоблар | 339 | Аёлларга оид масалалар