Ямон ҳаёллар

Ассалому алайкум! Мени ҳаёлимга 3-4 йилдан бери жуда ямон айтиб бўлмайдиган ҳаёллар келади, мен бу ҳаёллардан қочишга ҳаракат қиламан лекин барибир келаверади, нима қилсамҳам бундан қутлаолмаябман (Роббиғфир варҳам ва анта ҳойрурроҳимийн) ни ҳам ҳар кун айтаман лекин фойда бермаябди, ҳатто базида бу ҳаёллардан қутлиш учун ўзимни ўлдирш ҳам ҳаёлимга келади. Мен бу ҳаёллар туфайли гуноҳкор бўламанми? Бу жирканч ҳаёллардан қутилиш учун нима қилишим керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўшаларга эътибор бермасангиз бўлди. Ҳураётган итга жим бўлгин деганиз сари яна жазавага тушади. Парво қилмай кетаверсангиз ҳурганича қолаверади. Энг хурсанд қиладиган нарса шариат ўша хаёлларни васваса деб ҳукм қилиб, ўша хаёллар келадиган кишига ҳеч қандай жавобгарлик йўқ деб ҳукм чиқариб қўйган. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 08:50 | Савол-жавоблар | 166 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar