Телеграммда одам қўшиш

Ассалому алайкум! Телеграммда одам қўшиши урфга кириб боряпди. Кўпчилик одам қўшганда топиладиган пулни халол-харомлигини сўраяптию лекин эгасини розилигисиз хар хил каналларга қўшиш халол ёки харомлигига қизиқмаяпти. Анчадан бери шу саволга аниқ жавоб топа олмадим. Кераги бўлмаган каналларга қўшишади. Масалан: аёллар ич кийими, Чирчиқдаги уй олди-соттиси, Амирхон умаров....... Умуман мени қизиқтирмайдиган каналлар. Жахлим чиқади, лекин кескин қилиб бу харом дея олмадим. Сабаби мен буни халол ёки харом эканини билмайман. Шу борада ёрдам беришингизни илтимос қилиб қоламан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кишининг розилигисиз унинг шахсий телеграмини бошқа гуруҳларга қўшиш асло жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 09:34 | Савол-жавоблар | 173 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar