Таҳоратида оёқларини ювмайдиган имом

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда биз ишхонада Пешин, Аср ва Шом намозларини адо этамиз. Ишхонада бир ёши каттамиз имомликка ўтадилар. Бир икки таҳорат олганларида оёқни ювмаганларини кўрдим. Ўзларига айтсам масҳ тортим дедилар, лекин оёқларида, маҳси кўрганим йўқ. Шунга шу кишини ортидан туриб иқтидо қилсак бўладими? Намозимиз дуруст бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Иқтидо қилишингиз асло жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 10:07 | Савол-жавоблар | 162 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar