Намозга кечикиб келган киши

Ассалому алайкум! Фарз намозларига санодан кейин Аъузу билан бисмиллахди муқтадий айтмайдими? 2 чи ракатга имом Фотихани бошласа муқтадий бисмиллах айтадими 2. Кечикиб келган киши қада холида ўтирган вахти аттахиёт саловат роббана дуолар ўқийдими ё ўқимай кечиккан ракатларини ўқиб кейин ўқийдими аттахиёт саловат роббана дуоларини?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Муқтадий айтмайди. Чунки уларни қироат қиладиган одам айтади. Муқтадий эса қироат қилмайди. 2). Аттаҳиётини ўқийди қолганини ўқимай туради. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 13:13 | Савол-жавоблар | 181 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar