Москва имом-хатиби фатвоси

Ассалому алайкум! Менга бир сетевой маркетинг сохасида иш таклиф килишди. Таклиф килган одам менга бу тизимнинг ишлаш тартиби, канака куринишда маблаг ортиришни ва барча бошка тартиб-коидаларини тушунтириб берди. Мен унга бу тижорат тури халолми деб сураганимда, албатта халол деб, Москвадаги Имом-хатиб Аляутдинов Шамиль Рифатовичнинг умма.ру сайтида ёзган маколасини исбот сифатида юборди. Мен уни укиб чикдим, лекин бу тижоратда фоиз даромад хамда пассив даромад булганлиги туфайли кунглим очилмади. Ушбу тижорат сохани ураниб мен ва менга ухшаган ушбу тижорат билан шугулланаётган биродарларимизга тўғри йулни курсатиб беришингизни илтимос килган булар эдим. Аллоҳ рози булсин сизлардан!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шамиль Аляутдинов иқтисод соҳасида етук диний олим ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 13:57 | Савол-жавоблар | 185 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar