Жанозага қатнашиш

Ассалому алайкум! Аёллар(асосан маҳалладан, яқин атрофдагилар) таъзияга келишадида ўша хонадонни тўлдириб ўтиришиб олдилар-да то жаноза намозини ўқилгунча ўтиришадилар. Шу ишлари жоизми ёки таъзия изҳор қилиб кетсалар ҳам бўладими? Чунки биз томонларда (сирдарё. Жиззах) қариндошлар, қўшнилар уйларни айниқса, маййит ётган хонани, тўлдириб ўтиришиб олдилар-да то жаноза намозини ўқилгунча ўтиришишадилар. Уй ишларини, болаларнинг тарбиясига эътибор қилишлари лозим бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай қилишлари тўғри эмас. Таъзиясини билдирсин ва уйига кетишсин. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 14:52 | Савол-жавоблар | 181 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar