Ақли заифлар муомала

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғимнинг опаси биз билан бирга яшайди, афсуски ақли заифа. Уйни кўп ифлос қилади, жанжал чиқаради. Умуман иш қилмайди, кўчага чиқмайди, душ қабул қилмайди уй ичига хожатга чиқаради. Мен жуда чарчадим. Алхамдулиллах 5 вақт намоз ўқиймиз иложи борича, лекин шу ишлари туфайли уни уришамиз, йиғлатамиз. Жанжал қилаверса хонасига қамаб қўямиз. Гохида унга рахмим келади гохо ғазабим қайнайди. Илтимос бизга маслахат беринг, нима қилишимиз керак? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нима чорани тўғри деб билсангизлар қилаверинглар. Зулм қилиб қўймасанглар бас. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 05:52 | Савол-жавоблар | 216 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar