Масжид ичидан йўл

Ассалому алайкум! Масжидимиз ҳовлисига қўшни бўлган уй соҳиби уйининг асосий дарвозаси бўлсада, аввалдан масжид ичидан ўзига дарвоза қўйиб йўл қилиб олган. У савдогар, масжид ҳовлиси ичидан бир дўкон ҳам қилиб олган. У масжид таҳоратхонасида чўмилиб юради, лекин Аллоҳ билан қўшничилик ҳақларига риоя қилмайди. Аҳли аёллари ҳам шу масжид ичидан ўтиб қайтиб юради. Кеча маст ҳолатда ўтиб бўлган бўлмаган тухмат билан жанжал қилди. "Йўл"ни ёпишни талаб қилгандик, бўлмади. Қайтангга масжид ҳовлисида ширкка олиб борувчи амаллар қиламан деб тухмат, ҳақорат ёқавайронликкача етиб келди. Бизнинг у билан энг охирги қаттиқ муомаламиз қандай керак? Қашқадарё вил, Қарши тум.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қўлларингиздан нима келса қилаверинглар. Расмий жойларга мурожаат қилинглар. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 06:47 | Савол-жавоблар | 160 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar