Бир вақт намоз ўқиш

Ассаламу алайкум! Биз томонда айниқса аёллар ўртасида бир вақт намоз, хусусан фақат бамдодни ўқиш урф бўлган. Бунинг ҳукмини билдирсангиз яхши бўлар эди. Бу ахир гуноҳи кабира эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бамдодни ўқиганлари жуда яхши, албатта буни савобини оладилар. Қолган намозларни қолдирганига азобни ҳам тортадилар. Тезроқ қолганларини ҳам қўшиб олишсин. Ўқисанг беш вақт ўқи, бўлмасам бир вақтни ҳам ўқима дейиш бу шайтон ва унинг малайларининг гапи. Уларга қулоқ солмаслик керак. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 08:03 | Савол-жавоблар | 161 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar