Таҳорат ва таяммум олиш

Ассалому алайкум! Дала жойларда намоз ўқийдиган вақтда оёқ кийим билан намоз ўқиш мумкинми ёки ечиб олиш шартми? 2-совуқ кунларда тахоратдан олдин мустахаб қилиш вақтида нажас чиқмаса фақат пешобнинг ўзи бўлса тозалаб артинса бўладими ёки ювиш керакми? Соғликни ўйлаган холда. 3-ерни ичида ишлаб турган вақтда намоз бўлиб қолса тахорат йўқ бўлса таяммум қилиб ўқиб олса мумкинми? Сув бор лекин совуқ бўлади, ёки иш жадал кетаётган вақти бўлади, ёки бирор бир кишининг қўлида ишлаётган бўлинади у кишининг кўнгли оғриб қолиши мумкин деган хаёл хам ўтиб туради, шунда таямум мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Оёқ кийим тоза бўлса ечишга ҳожат йўқ. 2). Шарт эмас. 3). Таҳорат учун ярим литр сув кифоя. Ишлаётган техникангизни моторини олдига қўйиб қўйсангиз ҳам илиб қолади. Ҳозирги кунда бу муаммо эмас. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 09:08 | Савол-жавоблар | 189 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar