Хотирани кучайтириш намозидаги сажда

Ассалому алайкум! Хотирани кучайтирадиган ҳадис яъни 4 ракат намоз 4та сура. Шулардан бири сажда сураси. Албатта бу сура 15-оятида сажда ояти бор. Билганларимга таяниб савол бераманки, бизнинг мазҳабда сажда оятида рукуга кетилади, лекин бошқа мазҳабларда тўғридан тўғри саждага кетилиб, келган жойидан давом эттирилади. Бизнинг мазҳабда ҳам сажда оятидан сўнг саждага кетса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Саждага кетса энг афзалини қилган бўлади. Бизникилар дангасалиги учун жоиз деган жойини қилишади. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 11:53 | Савол-жавоблар | 185 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar