Масжидда пул йиғиб ош қилиш

Ассалому алайкум! 1. Бизни махалладаги масжидда хар ойни бир кунида ош ташкил қилинган, таомни масжид имоми бошчилигида масжид қоровулхонасида тановул қилинади, охирида таомни пулидан ташқари хар ким кўнглидан чиқариб пул ташлайди ва бу пулларга масжидга кераклик чиқимлар, янги қурилишлар қилинади, Алхамдулиллах яқинда шу йул билан замонавий тахоратхона қурилди, биз масжид худудида таомланишимиз мумкинми? 2. Масжидимиз имоми жумъа хутбасини ўқиганда айрим холларда биринчи хутбани тўлиқ ўқиб, ўтириб, иккинчи хутбани бир марта Алхамдулиллах деб қолганини ўқимасдан тамомлаб қўядилар, шу жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Қоровулхонасида бўлса майли. 2). Жоиз. Хутбанинг фарзи адо бўлиб суннати адо бўлмайди. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 14:48 | Савол-жавоблар | 165 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar