Катта ёшдаги аёлларни таксида ташиш

Ассалому алайкум! Дадам дамас ҳайдайди, киракаш. Базида мен ҳам ишлаб тураман, шунда мошинада номаҳрамлар билан бирга ёлғиз қолишим мумкин. Одатда 30 ёшдан каттароқларни миндираман, ёшларни миндирмайман. Мени ёшим 21да 30 ёшдан ўтган аёлларни ташишим яхшими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тунда ёлғиз қолишингиз яхши эмас. Кундузида ён атрофдаги инсонлар билан ёлғиз қолган ҳисобланмайсиз. Уламолар шунга фатво беришди. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 17:11 | Савол-жавоблар | 137 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar