Музораба келишувида жарима

Ассалому алайкум! Бир ўртоғим музорабага пул берган эди. Биз давлат солиқни руйхатидан ўтмасдан савдо қилган эдик. Таварларимизни олиб қўйишди, бир ойдан кейин қайтариб беришди ва давлат жарима чиқариб берди. Жаримани ўртада тўлаймизми ёки мехнат мандан бўлганлиги учун ман мехнатимга у шеригим пулига куядими? Яъни жаримани ўртоғим тўлайдими ёки ўртада тўлаймизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Айб кимдан ўтган бўлса ўша тўлайди. Агар сиз рўйхатга ўтказилмагани учун жазо беришини билиб туриб шу ишни қилган бўлсангиз сиз тўлайсиз. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 21:24 | Савол-жавоблар | 175 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar