Ўртада тургандим пул ололмадим

Ассалому алайкум! Мен 6 йил олдин четда бир кишини қўлида ишлар эдим. У киши менга ойлик 500 доллордан бераман ишлайдиган одам бўлса чақир деб қолди. Кейин 4 та дўстларимни чақирдим, у киши айтилган суммани бергани йўқ. Ана мана деб дўстларим 3 ой ишлади. У дўстларим менга ишониб 3 ой ишлади, мен эса бошлиғимга ишониб болаларни ишонтирардим. Охири болалар бир аммалаб уйга кетишди дўстларим мендан талаб қилишди, менда эса унча сумма йўқ эди. Ҳозир уларга 100 доллордан берсам ҳам рози бўлишади манимча. Шундай қилиб уларни рози қилсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нотўғри кафиллик қилибсиз. Уларни рози қилинг. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 23:25 | Савол-жавоблар | 153 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar