Қаср қилиб ўқиш

Ассалому алайкум! Тошкентдаги ўқишим онлине бўлганлиги сабабли уйга келдим. 1-2 кундан бери билимсизлигим туфайли 15 кундан кам муддатга келдим деб намозларимни қаср қилиб ўқиётган эдим. Энди хато қилганимни билдим. Саволим қаср қилиб ўқиган намозларимни қайтадан қазосини ўқийманми? Кейингиси Тошкендан уйимгача бўлган йўлдаги ўқилмаган пешин ва аср намозларини қаср қилиб ўқиладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уйдагиларни қазосини ўқийсиз. Йўлда эса, қаср ўқилади. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 01:47 | Савол-жавоблар | 154 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar