Вакцина олиш ҳақида

Ассалому алайкум! Мен жуда кам касал бўламан соғлиғимдан умуман шикоятим йўқ Алҳамдулиллаҳ соғломман, Ўзимга ишончим жуда баланд касал бўлмайман 5 вақт намозни ўз вақтида ўқийман Доим тахоратли юраман, ваксина олсам соғлиғимга зарар йетмасмикан деб ўйланиб қолдим Исломда Шариатда нима дейилса бажараман, лекин ваксина олишим шарми ваксина хақида қуръон да оят ёки хадис борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда оят ва ҳадислар асосида умумий қонун-қоидалар белгиланган. Ана шу қонун-қоидалар асосида умумий ҳолатда вакцина олишга монеълик йўқ. Ҳар бир кишининг ҳолатидан келиб чиқиб, олишнинг ҳам ҳукми ҳар хил бўлиши мумкин. Шарт бўлиши ҳам мумкин. Вакцинанинг зарари ҳақида бизда ҳеч қандай маълумот йўқ. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 02:09 | Савол-жавоблар | 155 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar