Ўқув марказда монтажчилик

Ассалому алайкум! Тил ўргатувчи ўқув марказида ўқувчиларни сёмка қилиш ва олинган видеони монтаж қилиш. У ерда аврати очиқ ҳижобсиз ўқувчилар ҳам мавжуд. Монтаж жараёнида ҳам эътибор билан қараб монтаж қилинади, кўзни тийиш қийин. Мусиқадан ҳам фойдаланиш бор ва буларнинг ҳаммаси интернет, сайтларга жойлаб борилади. Асосий нарса илмга қаратилади аммо юқоридаги томони ҳам бор масалани. Бу ҳалолми, фаҳшни тарқатишга ўтиб қолмайдими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мубоҳ ишларда ҳамкорлик қилишни зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 04:20 | Савол-жавоблар | 168 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar