Бокс ёки ММА

Ассалому алайкум! Бокс ёки ММА аралаш спорт турларидан топилган пул халолми ёки ҳаромми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда юзга уришга рухсат йўқ. “Ҳадис ва Ҳаёт” китобида қуйидагича келади: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا قَاتَلَ أَحَدُكُمْ فَلْيَجْتَنِبِ الْوَجْهَ. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бирортангиз урадиган бўлса, зинҳор юзга урмасин», дедилар».
Учовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Исломда инсоннинг юзига уриш ҳаром қилинган. Чунки юз инсоннинг энг шарафли аъзоси ҳисобланади. Жумладан, қулнинг юзига ҳам уришга рухсат йўқ. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 07:03 | Савол-жавоблар | 191 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar