Ператехника воситалари савдоси
Ассалому алайкум ! Киш фаслида биламизки ператехника воситалари кўпаяди. Хозирги кунда лицензия олиб магазинлар очилиб шу нарсани очиқчасига сотади. Шу нарсани сотиш лицензия бўлса бўлмаса халолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Ҳадисда қуйидагича келган:
عَنِ ابْنِ سِيرِينَ، سَمِعْتُ أَبَا هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، يَقُولُ: قَالَ أَبُو الْقَاسِمِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ أَشَارَ إِلَى أَخِيهِ بِحَدِيدَةٍ، فَإِنَّ الْمَلَائِكَةَ تَلْعَنُهُ، حَتَّى يَدَعَهُ وَإِنْ كَانَ أَخَاهُ لِأَبِيهِ وَأُمِّهِ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абул Қосим соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким биродарига – гарчи ўша киши ота бир ёки она бир иниси бўлса ҳам – темир (қурол) ўқталса, фаришталар уни лаънатлайди», дедилар». дейилган.
Имом муновий “Файзул Қодир” китобларида “Мусулмон кишини қўрқитиш қаттиқ ҳаром” деганлар. وعن عبد الرحمن بن أبي ليلى رَضِي اللهُ عَنْهُ قال : حدثنا أصحاب محمد صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أنهم كانوا يسيرون مع النبي صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فنام رجل منهم فانطلق بعضهم إلى حبل منعه فأخذه ففزع ، فقال رسول الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : لا يحل لمسلم أن يروع مسلما ، رواه أبو داود ، وأحمد Абдураҳмон ибн Абий Лайло розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳоблари ҳадис сўзлар айтдиларки, улар бир бор Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарда эканликларида улардан бўлган бир киши ухлаб қолибди. Бошқа бири бориб унинг арқонини тортибди. Бундан у киши қўрқиб кетибди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мусулмон киши мусулмон кишини қўрқитишлиги ҳалол бўлмайди” деган эканлар.
Абу Довуд ва Аҳмад ривояти.
Бу ерда фақат мусулмон эмас балки мусулмондан бошқаларни ҳам қўрқитиш ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 09:24 | Савол-жавоблар | 164 | Ҳалол ва ҳаром