4 ракатлик намозни 5 ракат қилиб ўқиса
Ассалому алайкум! 4 ракатлик намозни адашиб 5 ракат ўқиб қўйса намози нафлга айланади ҳоҳласа 6 ракат қилиб ўқиб қўяди. Ҳадисларда пайғамбаримиз алайҳисалом пешин намозини 4 ракатини зиёда қилиб 5 ракат қилиб ўқиганлар ва саждаи саҳв қилганлар. Уларнинг намозлари ҳам нафлга айлангами?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳанафий мазҳабидагилар охирги қаъдада ўтиришни фарз деганлар. Охирги қаъдага ўтрилимай туриб кетилса фарз нафлга айланади. "Сунани Термизий"да келган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "пешиннинг тўртинчи ракъатига ўтирмасдан бешинчисига туриб кетдилар" деган ҳадисга ҳеч қандай далил келтирилмаган. Аммо бир нечта фуқаҳолар “Бузилади” деганларига кўра қандай бир далиллари бўлиши керак. Чунки улар далилсиз гапиришлари мумкин эмас. Баъзи уламолари “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўртинчи ракъатига ўтирмасдан бешинчисига туриб кетганлар” деган гапни ҳам айтишади. Аммо бу жуда узоқ таъвил. Ҳанафийлар шу таъвилни қабул қилмасдан бошқа чоралари ҳам йўқ. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 11:02 | Савол-жавоблар | 186 | Намоз