Гаровдаги нарсадан фойдаланиш мумкинми

Ассалому алайкум! Бир танишим мен мошина олишимни билиб менга ўзини машинасини таклиф қилди. Менга машинаси қимматлик қилди ололмадим. Кейин у 2 кунда 1 ойлик армияга кетаётганини айтиб 2000$ пул бериб туришимни сўради ва менга хозир машинангиз йўқ экан мен армиядан келгунимча мени машинамни миниб туришиз мумкин деди. Мен унга машина олишга йиғаётган пулимдан бериб туриб уни машинасини миниб турсам буўладими? Агар шу вақт ичида бирорта харидор чиқса палон нархга кирса сотишимга рухсат берябди. Шу ишимиз тўғри бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қарз берганингиз учун машинасидан фойдаланишингиз судхўрлик ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 19:57 | Савол-жавоблар | 144 | Администратор
|
Boshqa savol-javoblar