Фарзанд бўлмаса бошқага уйлаб қўйиш

Ассалому алайкум! Менинг опамни 1 фарзанди бор ўғил 10ёш. 9йилдан харакат қиляпти фарзанд учун лекин бўлмаяпти, оиласи опам намоз ўқишади турмуш ўртоғи умрага борган. Оиласи фарзанд кутавериб чарчадими билмадим опам эрини яна уйлантирмоқчи фарзанд учун, лекин опам у оилада жуда хам қийналиб келмоқда. Жуда азоб чекмоқда, энди янги аёлини қайси хонадонга олиб келса бўлади? Опам мани бошқа хонадонга чиқаринг у аёл катта хонадонга келсин деб айтяпти. Масала қийин нима маслахат бера оласизлар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нима қилса ҳам адолат қилса бўлди. Ким қаерда яшаса яхши бўлиш вазиятини биздан кўра сизлар яхшироқ биласизлар. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 20:50 | Савол-жавоблар | 160 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar