Таҳоратда сув миқдори

Ассалому алайкум! Таҳорат олганда 200 гр сув ҳам ортиб қолиши керак дейилган, лекин тананинг ҳар бир қисмини 3 мартта ювмаса макруҳ ҳисобланади. Қандай қилиб 200 гр сувни етказиш мумкинлигига ақлим етмаяпти. Илтимос шу ҳақида кенгроқ тушунча берсангиз, кўпроқ сув ишлатса ҳам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу сувни исроф қилмаслик ёки сув кам жойларда таҳорат қилиш учун энг кам миқдор. Сувни исроф қилмаган ҳолда фарзларини тўла адо қилиб, кўнгил таскин топадиган даражада қилинса бўлади. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 23:23 | Савол-жавоблар | 173 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar