Насия савдосида ўртада туриш

Ассалому алайкум! Насия садосидаги бўлиб турадиган ҳолатлардан бири, дўстларимиз келиб ўзининг бошқа бир танишига биздан шу танишимга буюмингдан насияга бер дейишади ва бунга мен ўзим кафил бўламан бу ишончли одам агар бермаса мен жавоб бераман дейишади. Дўстларимизнинг таниши пулини бермаган ҳолларда мен дўстимга мурожат қилиб сен жавоб бераман дегансан пулни олиб бер десам у мен аралашмайман ўзила келишиб хал килинглар дейдиган ҳолатлар бўлиб туради. Шундай вазиятда қарз кимнинг бўйнида қолади? (Мен дўстимга ишониб берганман)
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Иккаласини ҳам зиммасида қолади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 01:11 | Савол-жавоблар | 176 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar