Қариндошга эҳсон берса бўладими

Ассалому алайкум! Укам ўзига тўқ, яхши яшайди. Шу йил ҳовли қурётган эди. Мендан 4 миллион қарз суради. Узим дуконда ишлайман, топган пулимни 1%ни эҳсон учун олиб қуяман. Охирги чиқарган фойдамнинг 1%и 3миллион сум булганди. Саволим, мен мана шу пулни ўзига тўқ бўлган укамга эҳсон қилсам бунда ҳам савоби тегадими? Ёки бошқа инсонга берайми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Эҳсонни муҳтожроққа беринг. Укангизга қарз қилиб беринг. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 05:02 | Савол-жавоблар | 155 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar