Назрни қурбон ҳайитда қилиш

Ассалому алайкум! Бир киши “агар Аллоҳ фарзанд бериб у соғ саломат дунёга келса бир қўйни сўйиб тарқатаман” деб назр қилса, фарзанд дунёга келиши билан айтганини қилиши вожиб бўладими? Баъзилар қурбон хайитини кутиш керак демоқда.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Туғилиши билан назр вожиб бўлади. Агар ўша назрни Худо хоҳласа деб қўйганида тарқатиш ҳам шарт эмас. Ўрнига ақийқа деб қачон сўйса ҳам бўлар эди. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 05:15 | Савол-жавоблар | 171 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar