Жохиллик

Ассалому алайкум! Мен динни тушиниб англашни бошлаганимда 22 ёш эдим, ўшанда Х.Хамидов марузалидан калбимда кучли куркув пайдо булиб намозларни бошладим уша пайтлар оддий таклитчи мусилмон эдим, нега мусилмонман билмасдим, илм анча саёз эди аммо куркув сабаб амаллар мукаммал эди, намоз вактини даже билмасдим мачитда курсатилган вактни намоз вакти деб шу секунд боганда укирдим, билмамдим пешин токи аср киргунича укиш мм аммо ман соат 1 булдими шу вактда суннатлари билан укирдим, вакт утгани сайин куплаб китоблар укидим, марузалар тинглашга мухаббат роса кучайди, кейинчалик куркувлар ёкола бошлади хотиржамлик бемалоллик кайфияти усди манда, гунохларни арзимас санийдиган булдим, намозларни факат фарзини укийдиган булдим, кейин эса бемалол казо киладиган боп колдим, Аллоҳнинг Рахмонлиги мени мутлако бемалолхужага айлантирди, Дузахдан мутлако куркув ёколди, хозир энди узимни узгартира олмаяпман, нима килишим керак энди психолог ёрдами керак диний тарафдан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўқиган кўплаб китобларингиздаги маълумотларга амал қилинг, эшитган маърузалардаги гапларга амал қилинг, у маълумотларни сизга Аллоҳ эшитиб кетавериш учун насиб қилмаган амал қилсанг жаннат бўлмаса дўзах деганидир. Ўзингизни сархисоб қилинг нима сабабдан сизда жоҳил пайтингизга қараганда илм олганингизда бундай иймон сусайиши бўлди? Шайтон инсонни илм билан ҳам қилаётган ибодати билан ҳам адаштириб қўйиши мумкин, солиҳ илмли инсондан бориб ёрдам сўранг, шу йилларда қилган ишларингиз ўқиган маълумотларингизни айтиб маслаҳат олинг. Аллоҳ ҳидоятига бошласин. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 05:46 | Савол-жавоблар | 190 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar