Смартбола

Ассалому алайкум! Мен бир инстаграм сахифада смартбола деб номланган бир компания инсонларга бизнес таклиф қилиб мақтаётган иши мени фикримча рибога кириб қоладиганга ухшади ва уларга савол бердим бу ишингиз халолми ёки харом бу саволимга шу аудитория ичида жавоб беришини сурадим улардан шундай жавоб келди ... Албатта халол Худо хохласа А сиз инвестиция киритиб бизнинг сафимизга шерик булиб кушиласиз ва келажакда шу сабабли компания томонидан доимий равишда фойдасидан дивидент олиб борасиз.... Шундай жавоб келди мен ўйланиб қолдим менга тоғри йўл курсатинглар Аллоҳ сизлардан розии бўлсин
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз бу ишни қилманг. Чунки бу каби компанияларни аксари одамлардан “безнес қиламиз” деб пулни йиғиб олиб ўзлари рибавий банкларга судхўрлик қилиб пулларни қўйишади. Пул берганларга эса “пулингизни фалон нарсага тикканмиз” деб қанақадир ёлғон рўйхат ва жадвалларни кўрсатиб туришади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 14:36 | Савол-жавоблар | 140 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar