Нос ва нажосат
Ассалому алайкум! Ности чўнтагига солиб номоз ўқиган одамни намози қабул бўладим?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нос ароқ ва чўчқа гўшти каби ҳиссий нажосат эмас. Шунинг учун уни чўнтагига солиб намоз ўқиган кишининг намозига зарар етказмайди. Носни ҳожатхонага уни ҳам ҳаром қилиши, унинг ҳаромлигига муболаға билан қилинган ишора ҳисобланади. Уни тупириш учун чекиш керак. Уни чекиш эса ҳаром ҳисобланади. Бу гуноҳ ишдан тийилиш керак. Мабода шундай ҳолат бўлиб нос кийимга тегса, нажас бўлмайди. Лекин бу олдин айтганимиздек нос чекиш рухсат дегани эмас. Нос ҳиссий нажосат бўлмаса ҳам, маънавий нажосат эканлиги аниқ. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 16:36 | Савол-жавоблар | 155 | Ислам