Гўзаллик салонига борадиган йигитлар

Ассалому алайкум! Хозирги замонда кўп йигитлар сочини силлиқ ёки жингалак қилиш учун аёллар гўзаллик салонига боришмоқда. Бу иш қанчалик тўғри?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нотўғри. Ўзини аёлларга ўхшатиб тукини тердириб ёки тирноқлари сайқалласа табиати ҳам ўзгариб кетиши мумкин. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَعَنَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الرَّجُلَ يَلْبَسُ لِبْسَةَ الْمَرْأَةِ، وَالْمَرْأَةَ تَلْبَسُ لِبْسَةَ الرَّجُلِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ. وَلِأَبِي دَاوُدَ وَالطَّبَرَانِيِّ: مَنْ تَشَبَّهَ بِقَوْمٍ فَهُوَ مِنْهُمْ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга ўхшаб либос кийган эркакни ва эркакларга ўхшаб либос кийган аёлни лаънатладилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Абу Довуд ва Табароний қилган ривоятда:
«Ким бир қавмга тақлид қилса, у ўшалардандир», дейилган. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 22:45 | Савол-жавоблар | 147 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar