Чўл шароитида пешин ва аср
Ассалому алайкум! Мен чўл шароитида ишлайман. Хизмат сафарим 20-30 кунгача давом этади. Алхамдулиллах намозларимни қаср қилмасдан тўлиқ ўқияпман. Фақат пешин намозини аср намози кирмасдан хозирги вақтда соат 4-5 ларда ўқияпман. Шу масалада ойдинлик киритишингизни илтимос қилардим. Намозни кечиктириб ўқишга кирмайдими бу? Ислом.уз иловасида пешин намозини аср намози вақти киришигача ўқилади деб ёзилган. Бундай вақтда ўқишимнинг сабаби тахорат олиш шароитлари чегараланган. Соат 4-5 ларда олган тахоратим билан пешин, аср, шом, баъзида тахоратимни ушлаб билсам хуфтонни хам ўқийман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз пешинни асргача кечиктирмасдан вақти кириши билан ўқиб олинг, обедга чиқишдан 10 дақиқа олдин, бўлди. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 01:50 | Савол-жавоблар | 162 | Намоз