Она сути

Ассалому алайкум! Ўз боламизни аёлим ўз сути билан эмизиб боқса мен аёлимга қарздор бўламанми? Баъзи аёллар сабабсиз сунъий сут (каша) билан боқар экан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сут онанинг ҳаққи ҳисобланади. Агар фарзандини эмизса эри ва фарзандига қилган эҳсони бўлади. Эмизгани учун ҳақ сўраши ҳам аёлнинг ҳаққи. Сўрамаса ўзининг фарзандини эмизиб, ўз фарзандига яхшилик қилган бўлади. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 02:34 | Савол-жавоблар | 154 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar