Қиз фарзанд нафақаси хамда никохлаш

Ассалому алайкум! Оила муқаддас, лекин кўпгина оилаларда ўзаро тушунмовчиликлар жудаям кўп юзага келяпти! Хусусан отанинг онага зулми, калтаклаши, фарзандлар олдида ножўя сўзлар билан хақоратлаши ва фарзандларга онани ёмонлаши, ота ўзининг жисмоний кучлилигидан фойдаланиб ўз оила аъзоларининг хохиш истакларини умуман хисобга олмаслиги ва узининг тўғри ва нотўғри хохишларини буйруқларини сўзсиз бажаришга мажбурлаши, фарзандларининг унга сўзлашига рухсат бермаслиги жоизми? Жамиятимизда оилаларда инсон қадр қиммати кучлилар томонидан яширинча поймол қилиниб келинаётган бир пайтда оилада инсон хуқуқларини чиройли ва мулойимлик ва яхшилик тартибга солувчи ва назорат қилувчи диний идоралар борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган ишлар асло жоиз эмас ва динимиз бу каби зулмларни қоралайди. Сиз ҳазратнинг “Бахтиёр оила” китобларини ўқинг. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 04:02 | Савол-жавоблар | 170 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar