Хусусий боғча очиш жоизми

Ассалому алайкум! Мен тадбиркорлик қилиш мақсадида яни давлат шерикчилиги асосида ҳовли жойимга ҳусусий уй боғча очмоқчиман. Давлат шерикчилик асосида очилган боғчага давлат буюджедидан керкли ва белгиланга тартибда тақсимот қилинган озиқ-овқатлар бериларкан. Мен ўша озиқ-овқатларни ҳаммасини болаларга едирсаму, инсонмизда арзимаган нарса, ортиб қолган ширинлик ёки овқат ва ҳоказо фарзандларим еб қўйса шуни ҳукми қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Болаларни ота-оналари берган пул эвазига келган ҳар бир нарсада ўша ота-оналарни хаққи бўлади. Улардан розилик сўраб қўйиш керак. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 04:57 | Савол-жавоблар | 153 | Бола тарбияси
|
Boshqa savol-javoblar