Намозни ўтирип ўқиш

Ассалому алайкум! Устозлар мени белимда грижа бор оғриқ бўлганлиги сабаб намозни ўтириб ўқишга мажбур бўляпман. Рукудан турганимда оғриқ кучаяди ўтирип ўқисам бўлаверадими? Хуфтон номоз вақтида оғриқ кучайип қолишини кутуп ухлап қоламан уйгонимда соат иккидан ошган бўлади. Шу вақт хуфтон витрни ўқиб олсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Жоиз. Тик туришга қодир бўлиб, рукуъ ва сажда қилиш узрли бўлиб қолса, ўтириб имо қилиш маҳбубдир. “Кифоя” китобида қуйидагича келади:
Рукуъ ва сажда қила олмаса-ю, тик туришга қодир бўлса ҳам, ўтириб, имо билан намоз ўқийди.2). Бўлади. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 06:35 | Савол-жавоблар | 185 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar