Зам сурада адашишлик

Ассалому алайкум! Мен хуфтон намозини 2 ракатида Баййина сурасини ўқиётганимда ( ….‏أن اللذينا كفروا من أهل الكتابي) Шу оятига келганимда оят эсимдан чиқиб қолди хеччам эслолмадим оятнинг давомини бир икки марта шу оятни бошидан ўқищга урундим аммо барибир эсимга келмади, шунда рукьуга кетдим ва намознинг охирида саждаи сахв қилдим. Бундай холатлар менда бази пайтларда учраб туради шунда нима қилишни билмай рукьуга кетаман ва намозни охирида саждаи сахв қиламан шу ишим тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Маъно бузилмайдиган даражада бўлса, эсга келмай қолган вақтларда рукуъга кетилаверади. Қилган ишингиз тўғри. Имкон бўлса пухта ёдлаган ва билган сураларингизни зам қилинг. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 14:24 | Савол-жавоблар | 144 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar