Жавобингни бердим

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим билан уришаётиб жавобими берин бўлмасам деганимда жавобингни бердим деди. Бу вазиятда нима қилсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизга талоқ тушган. Ноҳақ талоқ сўраган бўлсангиз бу ишингиз учун Аллоҳнинг ҳузурида жавоб берасиз. عَنْ ثَوْبَانَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَيُّمَا امْرَأَةٍ سَأَلَتْ زَوْجَهَا طَلَاقًا مِنْ غَيْرِ بَأْسٍ فَحَرَامٌ عَلَيْهَا رَائِحَةُ الْجَنَّةِ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ وَحَسَّنَهُ التِّرْمِذِيُّСавбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Қай бир аёл узрли сабабсиз эридан талоқ қилишини сўраса, унга жаннатнинг ҳиди ҳам ҳаром бўлади», дедилар». 

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар. Термизий ҳасан, деган. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 14:46 | Савол-жавоблар | 143 | Китоблар
|
Boshqa savol-javoblar