Ҳомиладорни никоҳимга олсам мумкинми

Ассалому алайкум! Бир қизини никохимга омохчиман, лекин у қиз хомладор, уни эри унга талоқ қўйган, у қиз хомладор ман ашу қизди ўз никохимга омохчиман фарзандига оталик қилсам ўзи билан бир жойда яқинлик қилинса зино боб қомидими? Никохимга осам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аёл киши талоқ қилингандан кейин идда ўтириши керак. Иддаси тугамагунча эрга тегиши мумкин эмас. Ҳомиладорнинг иддаси боласини туққуқнича бўлади. Иддаси тугамасдан ўқилган никоҳ боғланмайди. Иддада ўтирган аёлга у билан турмуш қуриш ҳақида гапириш ҳам мумкин эмас. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 15:51 | Савол-жавоблар | 168 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar