Эмизикли ота-она ҳақида

Ассалому алайкум! Бир аёл боласини эмизишга сути камлиги учун овсинига ё бошқа аёлга боласини эмизиш учун берса бўладими ва у сут онага қандай нарсалар вожиб бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввло бунинг учун эрини розилигини олиши керак. Эмизиш билан ўша аёл фарзандингизга эмизган она бўлади. У аёлнинг фарзандлари сизнинг фарзандингизга ака-ука, опа-сингил бўлади. Улар бир-бирларига маҳрам бўлиб, ораларида никоҳ ҳаром ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 20:22 | Савол-жавоблар | 166 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar