Рибодан эхтиёткорлик

Ассалому алайкум! Мен бозорда ишлиман бизи ёнимизда кафе бор биз ўша ердан водапировод сувини об ичамиз. Ҳозирги кунда бази нарсалар банкдан қарз олиниб қуриляптику ана шунинг учун агар биз сув олаётган кафе банкдан пул олиш эвазига қурилган бўлса биз ичётган сув ҳаром бўладими ва уни ёнида ҳожатҳона хам бор, агар у хам судхўрлик эвазига қурилган бўлса биз унга пул тўлаб фойдалансак хам у таҳоратимиз ўтмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввало фойдаланиш учун рухсат сўраб олинглар, агар рухсат олган бўлсангиз фойдаланишингиз мумкин. Қарз олган олмаганини бу ҳолда сизга аҳамияти йўқ. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 23:06 | Савол-жавоблар | 146 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar